Жамият ҳақида
Янгиликлар
Корпоратив бошқарув
Фаолият
Инвесторлар
31-01-2024 | 10:00
308
“Тошкентдонмахсулотлари” акциядорлик жамияти бошқарув органи аъзоларининг йиғилиш баёни №1
Йиғилиш ўтказилган жой ва вақт: 2024 йил 31 январь, соат 10-00,
“Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ, Тошкент ш. М.Ашрафий кўч, 106 – уй.
Йиғилиш қатнашчилари:
Таклиф этилганлар:
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛА:
Ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директори З.А.Мингбоев ва омухта ем комплекси бошлиғи С.Умаровларнинг билдиришномасига асосан буғдойни қайта ишлашдан олинган кепак нархини белгилаш тўғрисида.
Кун тартибидаги масала бўйича Бошқарув раиси – Б.Касимов сўзга чикиб, йиғилиш қатнашчиларига кун тартибига қўйилган масала тўғрисида тушинтириш бериб ўтди. Омухта ем комплекси бошлиғи С.Умаров сўзга чиқиб, буғдойни қайта ишлашдан олинадиган кепак нархини бозор шароитидан келиб чиққан холда ва биржа савдоларида яхши сотилмаётганлиги хусусий тегирмонларда ишлаб чикарилаётган кепакнинг нарҳи ҳам тушиб кетганлиги, корхона омборлари тўлиб қолганлиги кепакнинг сифатини бузилишига олиб келиши мумкинлигин айтиб ўтди
Йиғилишга таклиф этилган мутахассислардан, ИЧТЛ бошлиғи И.Очилдиев сўзга чиқиб, корхонамизда буғдойни қайта ишлашдан олинадиган кепак, бозордаги нархлар билан солиштириб, бозордаги талаб ва таклифларни ўрганган ҳолда харидорбоп нархларда сотиш зарурлигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг жамиятнинг “Стратегик режалаштириш, бизнесни ривожлантириш, молия ва нархлар бўлими” бошлиғи М.Сайдвалиходжаев сўзга чиқиб, юқоридагиларни маъқуллаб, хакикатда бозорларда кепак маҳсулотининг нархи тушганлигини таькидлаб кепак нарҳини бозор шароитидан келиб чиққан, ҳолда 2000 сўмдан 1800 сўмга тушириш таклифини берди.
Ижроия органи аъзолари ва таклиф қилинганлар томонидан М.Сайдвалиходжаевнинг таклифи ўзаро муҳокама ва фикр алмашинувидан сўнг овозга қўйилди:
Маъқулладилар – 100%, Қаршилар – йўқ, Бетарафлар – йўқ.
Юкоридаги масалаларни кўриб чикиб йиғилиш аьзолари
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1.Буғдойни қайта ишлашдан олинган 1 кг кепакнинг нархи ҚҚС билан 1800 сўм қилиб белгилансин ва биржа савдоларига қўйилсин..
Сизга қандай ёрдам беришимиз мумкин?
Ҳозир қўнғироқ қилинг ёки ўзингизга қулай вақтда қайта қўнғироқ учун талабнома қолдиринг.
Контакты