09-03-2022 | 12:00

620

“Toshkentdonmahsulotlari” АЖ акциядорлари диққатига!

“Toshkentdonmahsulotlari” АЖ акциядорларининг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолияти бўйича умумий йиғилиши 2022 йил 31 март куни соат 10.00 да Тошкент ш. М.Ашрафий кўча, 106-уй жамият мажлислар залида қуйидаги кун тартиби билан ўтказилади.

Жамият веб сайти  www. TDM.uz., электрон почта манзили- info@TDM.uz.

Акциядорларга хабар бериш учун жамият акциядорларининг реестри 2022 йил 7 март холатига шакллантирилади.

Умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорларининг реестри 2022 йил 25 март холатига шакллантирилади.

Акциядорларни рўйҳатга олиш соат 9-00 дан 9-50 гача давом этади.

Жамият умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан жамиятнинг Қимматли қоғозлар бўлимида танишиш мумкин. Тел:71 283 – 50 – 19.

 

Умумий йиғилиш кун тартиби:

  1. Умумий йиғилиш иш регламентини ва саноқ комиссияси аъзоларини сони ва таркибини сайлаш ва тасдиқлаш.
  2. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича ижроия органининг бизнес режа ижросини ва молиявий-ҳўжалик фаолияти натижалари юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2020 йил якуни бўйича бошқарув раисининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорнинг ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича жамият тафтишчиси ҳулосасини тасдиқлаш.
  6. Жамиятнинг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият ташқи аудиторининг (МАС, ХАС) ҳулосасини тасдиқлаш.
  7. 2021 йил якуни бўйича акциядорлик жамиятининг СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш натижалари юзасидан ҳулосасини кўриб чиқиш.
  8. Жамиятда 2021 йил якуни бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини эшитиш.
  9. Жамият Кузатув кенгашининг 2021 йил якуни бўйича ҳсоботини тасдиқлаш.
  10. Жамият Бошқарув раиси ва ижроия органи аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаларини узайтириш тўғрисида.
  11. Жамиятнинг 2022 йил учун Бизнес-режасини тасдиқлаш.
  12. 2021 йил якуни бўйича жамият соф фойдасини тақсимланишини, дивидендлар тўлаш муддатини тасдиқлаш.
  13. Жамият акциядорлари томонидан 2010 йилдан 2017 йилгача бўлган муддат оралиғида акциядорларга ҳисобланган, лекин акциядорлар томонидан талаб қилиб олинмаган дивиденд қолдиқларини жамиятнинг ихтиёрида (фойдаси ҳисобига олишни) қолдирилиши тўғрисида.
  14. Корхонада харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит ҳулосасини тасдиқлаш.
  15. 2022 йил учун ташқи аудиторлик ташкилотининг хизматига тўланадиган хақ миқдорини белгилаш.
  16. 2021 йил якуни бўйича Кузатув кенгаши аъзоларини ва жамият тафтишчисини мукофотлаш тўғрисида.
  17. 2022 йил учун Жамият тафтишчисини сайлаш.
  18. 2022 йил учун Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

Жамият Кузатув кенгаши

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ

O`ZDONMAHSULOT AK

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

www.csm.gov.uz

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

LEX.UZ - Ўзбекистон қонунчилиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Bosh sahifa - O'zbekiston Respublikasi Moliya Vazirligi

Узбекистана Golden Pages