05-03-2024 | 16:15

246

“Toshkentdonmahsulotlari” АЖ акциядорлари диққатига!

“Toshkentdonmahsulotlari” АЖ акциядорлари диққатига!

 

“Toshkentdonmahsulotlari” АЖ акциядорларининг 2023 йил молиявий-хўжалик фаолияти бўйича умумий йиғилиши 2024 йил 28 март куни соат 10.00 да Тошкент ш. М.Ашрафий кўча, 106-уй жамият мажлислар залида қуйидаги кун тартиби билан ўтказилади.

Жамият веб сайти  www. TDM.uz., электрон почта манзили- info@TDM.uz.

Акциядорларга хабар бериш учун жамият акциядорларининг реестри 2024 йил              27 февраль  холатига шакллантирилади.

Умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорларининг реестри 2024 йил 20 март холатига шакллантирилади.

Акциядорларни рўйҳатга олиш соат 9-00 дан 9-50 гача давом этади.

Жамият умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан жамиятнинг Қимматли қоғозлар бўлимида танишиш мумкин. Тел:71 283 – 50 – 19.

 

Умумий йиғилиш кун тартиби:

 

  1. Умумий йиғилиш иш регламентини ва саноқ комиссияси аъзоларини сони ва таркибини сайлаш ва тасдиқлаш.
  2. 2023 йил якуни бўйича жамиятнинг бизнес режа ижроси натижалари ва 2024 йилда амалга ошириладиган вазифалари юзасидан жамият Ижроия органининг ҳисоботи тўғрисида.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2023 йил якуни бўйича бошқарув раисининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича жамият тафтишчиси ҳулосасини тасдиқлаш.
  6. 2023 йил якуни бўйича жамиятнинг ҳалқаро молиявий стандартларига мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботини ҳамда халқаро аудит стандартларига мувофиқ ўтказилган аудит текшириш натижалари юзасидан жамият ташқи аудиторининг ҳулосаларини тасдиқлаш.
  7. 2022 йил якуни бўйича акциядорлик жамиятининг СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш натижалари юзасидан ҳулосасини кўриб чиқиш.
  8. Жамиятда 2023 йил якуни бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини эшитиш.
  9. Жамият Кузатув кенгашининг 2023 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  10. Жамият Бошқарув раиси ва ижроия органи аъзолари билан меҳнат шартномаларини узайтириш (тузиш).
  11. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича фойда ва зарарларини тақсимлаш тўғрисида.
  12. Корхонада харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит ҳулосасини тасдиқлаш.
  13. 2024 йил учун ташқи аудиторлик ташкилотининг хизматига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.
  14. Жамият “Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги Низомининг янги таҳририни тасдиқлаш.
  15. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

 

 

Жамият Кузатув кенгаши

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ

O`ZDONMAHSULOT AK

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

www.csm.gov.uz

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

LEX.UZ - Ўзбекистон қонунчилиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Bosh sahifa - O'zbekiston Respublikasi Moliya Vazirligi

Узбекистана Golden Pages