Жамият ҳақида
Янгиликлар
Корпоратив бошқарув
Фаолият
Инвесторлар
30-04-2022 | 12:55
551
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида жорий йилнинг 30 апрель куни "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида “Toshkentdonmahsulotlari” АЖда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди. Ундан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.
Ҳашар давомида корхонамиз ҳудудлари, дон қабул қилиш масканлари тозаланиб тартибга келтирилди.
Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари фаол олиб борилди. Умумхалқ хайрия ҳашари доирасида корхонамиз ишчилари янада фаол иштирок этишди.
Юртимизда жадал суръатда олиб борилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳа доирасида корхонамиз ҳудудларида гул кўчалари, манзарали ва мевали дарахтлар экиш уларни оқлаш ишлари амалга оширилди.
Умумхалқ хайрия ҳашари доирасида ишлаб чиқариш цехлари ва маъмурий бинолардаги иш ўринларини тартибга келтириш ишлари ҳам олиб борилди.
Бир сўз билан айтганда, "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари корхонамиз ишчи ходимларининг аҳиллиги, ҳамжиҳатлигининг яна бир ёрқин намунаси бўлганлигига шубҳа йўқ.
Жамият Ижроия органи
Сизга қандай ёрдам беришимиз мумкин?
Ҳозир қўнғироқ қилинг ёки ўзингизга қулай вақтда қайта қўнғироқ учун талабнома қолдиринг.
КонтактыКўп ўқилганлар