Корпоратив бошқарув

«Toshkentdonmahsulotlari» АЖ умумтанилган стандартларига жавоб берадиган ҳамда акционерлар, инвесторлар ва бошқа манфаатдор томонлар билан самарали алоқалар ўрнатиш имконини берадиган, унинг акциядорлари, барча ҳуқуқларини амалга оширилишини таъминловчи корпоратив бошқарув тизимини шакллаштиради.

 

«Toshkentdonmahsulotlari» АЖ барча аксиядорларга тенг ҳуқуқлиликни кафолатлайди ва уларга акциядорларининг Умумий йиғилишида иштирок этиш орқали жамиятни бошқариш, ва ўз дивидендларини олиш ҳуқуқидан фойдаланиш ва Жамият фаолияти ҳақида маълумотларни олиш имконини беради.

 

«Toshdonmahsulotlari» АЖнинг олий бошқарув органи бу йилда бир маротаба ўтказиладиган акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳисобланади. Кузатув кенгаши аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши сайланади ва уларга ҳисобот беради, стратегик бошқарувни таъминлайди, ижроия органининг фаолиятини назорат қилади. Ижроия органи Жамиятнинг жорий бошқарувини олиб боради, акциядорлар ва Кузатув кенгаши томонидан қўйилган масалалар ва қабул қилган қарорларини амалга оширади

 

Жамиятнинг тафтиш комиссияси Жамият томонидан меъёрий-ҳуқуқий хужжатларга риоя қилишни ва тузилаятган оперцияларнинг қонунийлигини назорат қилади.

 

Текшириш ва молиявий баёнотларини тасдиқлаш мақсадида, Жамият ҳар йили компания ва унинг акциядорлари билан мулкий манфаатлар томонидан боғлиқ бўлмаган ташқи аудиторларни жалб қилади.

 

Жамият, акциядорлар ва инвесторлар тўғри қарор қабул қилиш ва ишонч ҳосил қилиш учун ўзининг молиявий ҳолати, шу жумладан иқтисодий кўрсаткичлар ва мулкий таркиби ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни ўз вақтида ошкор этади. Маълумотларни ошкор қилиш қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.

 

Корпоратив бошқарув стандартларига риоя қилиш ва кучли молиявий кўрсаткичларга эришиш ёрдамида ўзбек ва халқаро инвесторлар олдида компаниянинг ишончлилигини мустаҳкамлайди.

 

«Toshkentdonmahsulotlari» АЖ корпоратив сиёсатининг асосий амойиллари қуйидагилардан иборат:

 

 

  • акциядорлар ва инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • барча акция эгаларига бир хил муносабатда бўлиш;
  • барча манфаатдор томонлар орасида ўзаро ишонч ва ҳурматни таъминлаш;
  • рифожланиш стратегияси ва жорий фаолияти ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш ва уларни ошкоралигини таъминлаш;
  • Кузатув кенгаши аъзолари ва ижро этувчи органлари, акциядорлар олдида масъулияти ва шахсий жавобгарлиги.

«Toshkentdonmahsulotlari» АЖ филиаллари ва шуъба корхоналар, бошқа юридик шахсларда иштирокчи, асосчи ёки аъзоси ҳисобланган корхоналарга нисбатан умумий корпоратив сиёсатни олиб боради.

Жамиятнинг молиявий Бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартларига (БҲМС) мувофиқ ишлаб чиқилган.

Корхона фаолиятини қуйидагилар тартибга солади:

  • «Toshkentdonmahsulotlari» АЖ Устави
  • таъсисчи шартномаси
  • тасдиқланган низомлар
  • ички тартиб қоидалари
  • қонунчиликка мувофиқ бошқа хужжатлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ

O`ZDONMAHSULOT AK

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

www.csm.gov.uz

Республика Фонд Биржаси «ТОШКЕНТ»

LEX.UZ - Ўзбекистон қонунчилиги

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Bosh sahifa - O'zbekiston Respublikasi Moliya Vazirligi

Узбекистана Golden Pages