Жамият ҳақида
Янгиликлар
Корпоратив бошқарув
Фаолият
Инвесторлар
Дон ва бунга алоқадор хом-ашёни 100%лик миқдорини маҳаллий таъминотчилари томонидан етказиб берилади.
Корхонанинг асосий товар кредитори бу - юқори ташкилот бўлмиш «O'zdonmahsulot» АКдир. Дон таййорлаш яқин ҳудудда жойлашган ўзига тегишли булган таййорлов пунктларида амалга оширилади. Корхона таййорлаган маҳсулот таркибида фақат маҳаллий ҳом-ашё бўлганлиги сабабли - республиканинг стратегик масаласи бўлмиш ғалла мутақиллигига муҳим ҳисса қушади.
Озуқа аралашмасини ишлаб чиқариш учун хом-ашё ва материаллар етказиб бериш, қуйидагиларга асосланади:
- ўз ишлаб чиқариш ресурслари - кепак, дон чиқиндилари;
- маҳаллий ресурслар - дон маҳсулотлари, шрот, фосфат, оҳактош озуқаси, ўсимлик уни, гўшт ва суяк уни.
Маҳсулотларни етказиш шартнома асосида амалга оширилади ва биринчи ўринда бу шартномалар Тошкент вилоятининг Чиноз, Бўка, Қуйи-Чирчиқ, Бўстнолиқ ва Оққўрғон туманлари ферер хўжаликлари, ҳамда «O'zdonmahsulot» АК таркибидаги Жиззах вилояти корхоналари билан тузилади. Айрим хом-ашё компонентларини танқислиги сабабли озуқа аралашмаси ишлаб чиқилади, тўлиқ озучқа ратсионли омухта-ем эса камроқ. Ҳамма хом ашё сифатини назорати, хом ашё қабул қилишда ички махсус лабораторияларда олиб борилади.
Сизга қандай ёрдам беришимиз мумкин?
Ҳозир қўнғироқ қилинг ёки ўзингизга қулай вақтда қайта қўнғироқ учун талабнома қолдиринг.
Алоқа