Жамият ҳақида
Янгиликлар
Корпоратив бошқарув
Фаолият
Инвесторлар
Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш ҚОИДАЛАРИ
Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ, қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборотни тақдим этиш ва эълон қилиш тартибини белгилайди.
«Toshkentdonmahsulotlari» АЖ ахборотни:
«Toshkentdonmahsulotlari» АЖ:
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси йилнинг ҳар чораги тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмасдан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига: (18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 2013 йил 19 ноябрдаги 2013-04-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2383-1, 05.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 49-сон, 641-модда)
Қимматли қоғозлар эгаси битим тузиш натижасида эмитент қимматли қоғозлари ҳар қандай турининг 35 ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қила бошласа, эмитентга ушбу ахборотни битим тузилган санани, қимматли қоғозлар сони ва олинган улушни (қимматли қоғозлар умумий сонига нисбатан фоиз ҳисобида) ҳамда қимматли қоғозлар эгаси ўзининг жойлашган ерини (почта манзилини) кўрсатган ҳолда мазкур битим тузилган санадан эътиборан беш кун ичида тақдим этиши шарт.
Инвестор мустақил равишда ва (ёки) аффилланган шахслар билан биргаликда бир ёки бир нечта битим тузиш натижасида очиқ акциядорлик жамияти акцияларининг мазкур очиқ акциядорлик жамияти устав фондининг жами 15 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этувчи акциялар пакетини олиш нияти борлиги ҳақидаги ахборотни мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда олдиндан эълон қилиш йўли билан ошкор қилиши шарт.
Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш ҚОИДАЛАРИни шу ердан кучириб олишингиз мумкин. КУЧИРИШ
Сизга қандай ёрдам беришимиз мумкин?
Ҳозир қўнғироқ қилинг ёки ўзингизга қулай вақтда қайта қўнғироқ учун талабнома қолдиринг.
Алоқа